Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Caviar компанияси Владимир Путин сурати туширилган тилла iPhone 5s’ларнинг 42 тасини савдонинг биринчи кунидаёқ сотишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда TJournal хабар берди.

Фото: TJournal

Фото: TJournal

Ҳар биттаси 147 минг рубль (тахминан 4300 доллар) бўлган «путинофон»ларни  айнан кимлар сотиб олганини компания ошкор қилмаяпти, бироқ улар орасида машҳур кинорежиссёр, телебошловчи, Сочи — 2014 олтин медали соҳиби ва икки нафар нефт корпорацияси топ-менежерлари борлигини таъкидлади.

Актёр Иван Охлобистин эса Twitter’даги саҳифасида ўз харидини оммага эълон қилди.

Supremo Putin телефонларига талаб катталигини ҳисобга олиб, Caviar смартфонларнинг иккинчи партиясини ҳам чиқармоқчи. Биринчи партия орқа корпуси 18 каратли олтиндан ишланган ва Владимир Путин, Россия герби ва мадҳияси ўйиб ёзилган қора iPhone 5s’дан иборат эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Тошкент вилоятида 2023 йилда 9 минг гектар майдон қисқартирилиб, 25 сотихдан аҳолига берилади
Маҳаллий
Тошкент вилоятида келин қайнонасига 20 марта пичоқ урди (видео)
Дунё
Эронда мамлакат терма жамоасининг ЖЧдаги мағлубиятини нишонлаган йигит отиб ўлдирди