КХДР Жанубий Кореядан ишчиларга мукофот пули ўрнига Choco Pie бисквитларини беришни тўхтатишни талаб қилди. Бунга сабаб, севимли ширинликнинг қора бозорга тижорат учун чиқиб кетаётгани бўлди, дея хабар қилади The Independent.
Бисквитлар оддий нарсадек туюлишига қарамай, улар Шимолий ва Жанубий Корея чегарасидаги саноат корхонасида ишлайдиганлар учун муҳим аҳамиятга эга бўлган.
2004 йилда шимолий кореяликлар мукофот пули ўрнига Choco Pie олиш шарти билан чегарада жойлашган Кэсон саноат зонасида ишлаши учун рухсат берилган.
Ишчилар эса Choco Pie’ларни истеъмол қилмай, Шимолий Корея пойтахтидаги қора бозорга ўз нархидан бир неча баробар қимматга сотиб юборган.
2013 йилда Кэсон саноат комплекси бир неча ойга ёпилиб, Шимолий ва Жанубий Корея ўртасидаги вазият кескин тус олган вақтда, Choco Pie’нинг нархи 10—24 АҚШ долларини ташкил этган ва ушбу қиймат ишчиларнинг бир кунлик иш ҳақидан ошиб кетган.
Chosun Ilbo газетасининг ёзишича, Шимолий Корея амалдорлари корхонадан ишчиларга Choco Pie берилмасликни талаб қилган. Шу сабабли, айни вақтда Кэсон саноат зонасида ишчиларга сосиска, кофе, шоколад ва шунга ўхшаш нарсалар беришга ўтилган.
Изоҳ (0)