Италиянинг Сицилия бўғозидаги соҳилни қўриқлаш хизмати ходимлари томонидан Африка ва Яқин Шарқ давлатларидан келаётган қайиқ ичида мигрант мурдалари топилди, деб хабар берди «РИА Новости» Италия ОАВларида берилган маълумотга таяниб.
Шифокорларнинг айтишича, балиқ овловчи кеманинг 10 квадрат метрли совутгич бўлимида келган муҳожирлар ҳаво етишмагани боис ҳалок бўлган. Кемада сузиб келганлар сони жами 611 кишини ташкил этди.
Италияга ноқонуний сузиб келиш ҳоллари кўпайиб бормоқда. Мамлакат жанубида жойлашган мигрантларни қабул қилувчи махсус марказлар ҳам тўлиб кетди. Бу борада Италия ҳукумати Евроиттифоққа молиявий кўмак сўраб мурожаат қилди.
Изоҳ (0)