Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Евроцемент груп» China CAMC Engineering компанияси билан шартнома имзолади. Унга кўра, ушбу компания Ўзбекистонда «Оҳангаронцемент» корхонаси базасида «қуруқ» усулда цемент ишлаб чиқариш бўйича янги завод қурилиши учун жиҳозларни етказиб беради, лойиҳалаштиради ҳамда ходимларни ўқитади. Бу ҳақда «Новый век» хабар берди.

Фото: UzReport

Фото: UzReport

Лойиҳа қиймати 128 миллион долларни ташкил этади. Янги завод қуввати йилига 2,4 миллион тонна цементдан иборат бўлади. Уни 2016 йилда ишга тушириш режалаштирилган.

«Евроцемент груп» холдинги дунёнинг энг йирик цемент компаниялари ўнталигига киради. У Россия, Ўзбекистон ва Украинадаги 16 та цемент заводларини бирлаштиради.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Тошкентда ИИБ ходими хизмат вазифасини бажараётган вақтида ўлдириб кетилди
Маданият
Бир-бирига мутлақо қарама-қарши ролларни ўйнаб, томошабинларни ишонтира олган актёр ва актрисалар (фото)
Дунё
«КамАЗ»да ҳарбийларни босиб кетган: Қозоғистонда январь воқеалари иштирокчиси 17 йилга қамалди (видео)