ЖЧ — 2010’да фаолият олиб борган аргентиналик ҳакам Эктор Балдасси бугунги Аргентина — Швейцария учрашувига аслида Равшан Эрматов тайинлангани ҳақида айтиб ўтди, дея хабар беради Championat.asia.
Маълум бўлишича, Балдасси айни пайтда Аргентина парламентида ишлаб келмоқда.
Para los que no saben, el uzbeko Irmatov (objetado por Argentina) dirigió el partido entre nuestra selección y #Alemania el Mundial pasado.
— Héctor Baldassi (@HectorBaldassi) June 29, 2014
«Аргентина — Швейцария ўйинига дастлаб Равшан Эрматов тайинланган эди. Бироқ Аргентина бунга қарши чиқди. ФИФА баҳсга швециялик ҳакамни тайинлади. Жуда ҳам камдан-кам учрайдиган ҳолат. Швециялик ҳакамнинг профессионаллиги ва билимларига шубҳа қилмайман. Лекин Европа жамоаси ўйнаётганида нима учун европалик ҳакамни тайинлашади? Кимнинг ёдида бўлмаса Эрматов 2010 йилда Аргентина — Германия учрашувида ишлаган эди», - деб ёзади Балдасси ўз твиттерида.
Изоҳ (0)