28 июнь, шанба куни Ўзбекистоннинг бир қатор шаҳарларида айнан шу кун тарихи бўйича жазирама рекордлар ўрнатилди ёки такрорланди, деб ёзади «Кун» «Ўзгидромет» сайтининг маълумотига таяниб.
Хусусан, Тошкент шаҳрида 28 июнь куни ҳаво ҳарорати 40,3 даражагача исиб, кузатувлар тарихидаги рекорд натижа такрорланган — худди шундай ҳарорат Тошкент тарихидаги 28 июнларда фақат 1883 йили қайд этилган.
Шанба кунига тўғри келган 2014 йилнинг 28 июнь Самарқанд шаҳри тарихидаги энг иссиқ 28 июнь сифатида қайд этиладиган бўлди — шу куни ҳаво ҳарорати 40,1 даражагача исиди. Бу аввалги – 2001 йилнинг 28 июнида ўрнатилган рекорд натижа — 37,4 даражадан сезиларли иссиқ.
28 июнь куни Термиз шаҳрида ҳаво ҳарорати 43,3 даражагача (рекорд 2001 йили ўрнатилган — 45,8 даража), Нукусда эса 39,5 даражагача (1974 йил — 42,6 даража) исиди.
Изоҳ (0)