Google компанияси Сан-Фарансискода ўтказилган Google I/О конференциясида янги Android L операцион системасини тақдим этгани ҳақида аввал хабар берган эдик.
Шунингдек, конференция давомида автомобиллар учун Android Auto, телевизорлар учун Android TV ҳамда қўл соатлари учун Android Wear номли махсус операцион тизимлари ҳам намойиш этилди. Бу ҳақда Mail.Ru хабар берди.
Google тақдим этган Android Auto, Android TV ҳамда Android Wear’лар смартфон ва планшетлар билан боғлиқлиги, овозли бошқариш ва осон қидириш имкониятлари билан бир-бирига ўхшашдир.
Булар Google’нинг шунчаки режалари эмас, дейилади хабарда. Йил охиригача Android’ли автомобиллар ҳамда телевизорлар ишлаб чиқарила бошлайди. АҚШ аҳолиси эса ҳозирнинг ўзидаёқ LG G Watch ва Samsung Gear Live каби ақлли соатларни Google Play’дан сотиб олиши мумкин.
Изоҳ (0)