Саудия Арабистони эркаклари футбол бўйича жаҳон чемпионати вақтида ўз аёллари учун алоҳида юриш-туриш қоидаларини ўрнатишмоқда. Қоидаларни бузганларга қизил карточкалар билан жарима солинади, деб ёзади «ИТАР-ТАСС».
Аёллар учун ишлаб чиқилган ва Арабистон ОАВларида чоп этилган бундай чекловлар тўплами муаллифларидан бирининг таъкидлашича, бундай чора-тадбирлар чемпионат давомида оиладаги муносабатларни хавф остига қўймаслик, шунингдек турли хил можаро ва жанжалларнинг олдини олиш учун ишлаб чиқилган.
«Касалликни даволагандан кўра унинг олдини олган маъқул», – деб айтди у журналистларга. Қоидалар ёзилган рўйхатни муаллиф катта шаклда чоп эттириб уйининг деворларига осиб чиқди. Уларга кўра, биринчидан аёл турмуш ўртоғини ўзининг ҳар қандай режалари ҳақида, хоҳ у қариндошлариникига меҳмонга бориш бўлсин, хоҳ дугоналари билан учрашиш бўлсин, футбол мусобақасидан икки соат олдин огоҳлантириши лозим. Иккинчидан, савдо марказлари ва дўконларга харид учун айланишга бориш режалари футбол ўйинлари ўтказилмайдиган кунларга режалаштирилиши лозим.
Саудия Арабистонида ислом динининг ультраконсерватив оқими жамиятнинг ҳаётида асосий ўринни эгаллагани боис аёллар кўплаб ҳуқуқ ва эркинликлардан маҳрумдирлар. Жумладан, диний қоидалар уларга автомашина бошқаришни тақиқлайди. Шу тариқа, бу мамлакатдаги аёллар бирор ерга бориш учун оиладаги эркак қариндошлари – ота ёки турмуш ўртоқларига эҳтиёж сезади.
Изоҳ (0)