Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

ЖЧ — 2014 гуруҳ босқичи сўнгги 3-туридан ўрин олган Австралия – Испания учрашуви ўз ниҳоясига етди ва унда Дел Боске шогирдлари 0:3 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритишди. Бу ҳақда Uff.uz хабар берди.

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Бу ғалаба испанларга «B» гуруҳидаги биринчи ёки иккинчи ўринни эгаллаш имкониятини тақдим этмади.

Учрашувнинг 36-дақиқасида Давид Вилья рақиблар дарвозасини ишғол қилиб, учрашувдаги ҳисобни очди.

Австралия ҳам иккинчи қаватда рақибларига қийинчилик туғдиришга уринди, бироқ биринчи бўлим кичик ҳисобда якунланди.

Иккинчи бўлимнинг 69-дақиқасида бу мусобақада жуда омадсиз ҳаракат қилаётган Торрес орадаги фарқни иккитага етказди.

Захирадан майдонга туширилган «Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Хуан Мата бўлса 82-дақиқада дарвозабон оёқлари орасидан тўпни аниқ дарвоза тўрига йўллади ва ҳисобни йирик 0:3 кўринишига олиб келди.

Шу тариқа ўйин Испания фойдасига якунланди, аммо «Қизил фурия» мусобақа билан хайрлашди. Нима ҳам дердик, хайрлашув чиройли чиқди.

ЖЧ — 2014«Б» гуруҳи

Австралия – Испания 0:3 (0:1, 0:2)Голлар: 0:1 – 36 Вилья, 0:2 – 69 Торрес, 0:3 – 82 Мата.Австралия – Раян, Макгоуэн, Уилкинсон, Шпиранович, Дэвидсон, Единак, Маккей, Бозанич (Брешиано, 72), Лекки, Таггарт (Хеллоран, 46), Оур (Тройси, 61).Испания – Рейна, Хуанфран, Рамос, Албиол, Альба, Иньеста, Алонсо (Силва, 84), Коке, Касорла (Фабрегас, 68), Вилья (Мата, 57), Торрес.Огоҳлантиришлар: Рамос (62), Шпиранович (88), Единак (90).

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Кино
Роли сабаб томошабинлар танқиди ва ғазабига учраган машҳур актёр ва актрисалар (фото)
Дунё
Путиннинг аскарлар оналари билан учрашуви фейкми? Ушбу учрашувда аслида кимлар қатнашгани маълум бўлди
Маҳаллий
Ўзбекистонда 25 ноябрь куни 124 кишида коронавирус аниқланди