Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси Хўжайли туман бўлими «Хўжайлитумангаз» филиали назоратчиси лавозимида ишлаган Байрамбай Байимбетов фуқаро К. Пирниязовдан 300 минг сўмдан 150 минг сўмини пора тариқасида олган вақтда қўлга олинди. Байимбетов порани Пирниязов хонадонидаги газ ўлчагичнинг пломбаси йўқлиги ва тегишли тартибда ҳужжатларни расмийлаштирмаганлиги учун 857 минг сўмлик жарима солмаслик эвазига талаб қилган. Бу ҳақда «Ҳуқуқ» газетаси хабар берди.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят ишлари бўйича Хўжайли туман суди Байрамбай Байимбетовга бир йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Изоҳ (0)