Коста-Рика терма жамоаси жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи, иккинчи турида Италияни 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Шу тариқа коста-рикаликлар муддатидан аввал нимчорак финал йўлланмасини қўлга киритди, деб хабар бермоқда Uff.uz.
Учрашувда Италия терма жамоаси кўп ташаббусга эга бўлган бўлса-да, Пранделли шогирдларига аниқлик етишмади. Хусусан Марио Балотеллининг ўзи бир нечта қулай вазиятларни йўққа чиқарди. Аксинча, Коста Риканинг кам сонли ҳужумлари анча хавфли кўриниш олди. Мана шундай ҳужумлардан бирини биринчи бўлим сўнгида Руис голга айлантирди ва жамоасига сенсацион ғалаба тақдим этди.
Иккинчи бўлимда Италия терма жамоасининг уринишлари самара келтирмади ва ҳисоб ўзгармай қолди.
Таъкидлаш жоиз, ушбу ғалаба Коста Рика терма жамоасига нимчорак финал йўлланмасини таъминлади. Эслатиб ўтамиз, Коста Рика биринчи турда Уругвай устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Учинчи турдаги ҳар қандай натижа жамоани нимчорак финалга олиб чиқади.
Изоҳ (0)