Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 5 январдаги «Ўзбекистон Республикасида паспорт тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонининг 2-бандига асосан, Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг амалдаги паспорти 2015 йил 31 декабргача ҳақиқий ҳисобланади. Шу сабабли, абитуриентлар жорий йилда ҳам аввалги кўринишда берилган паспортлар орқали ҳужжат топшира олади. Бу ҳақда «Кун» хабар берди.
Абитуриентларга биометрик паспорт зарурлиги ҳақидаги миш-мишлар ўтган йилда ҳам энг долзарб масалага айланган эди. Аммо ўшанда қабул жараёнлари бошланишидан аввал Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати абитуриентларнинг ҳужжатлари биометрик паспорт асосида қабул қилиниши юзасидан Ўзбекистон олий таълим муассасаларига ҳеч қандай кўрсатма берилмагани ҳақида хабар берган эди.
Изоҳ (0)