Хорватия терма жамоаси иккинчи турда Камерунга қарши майдонга тушиб, йирик 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди, деб хабар бермоқда Uff.uz.
Бразилияга қарши кечган биринчи ўйинни дисквалификация туфайли ўтказиб юборган Манджукич ушбу ўйинда сафга қайтди. Бу эса ўз натижасини бермай қолмади. «Бавария» клуби ҳужумчиси учрашувда дубл қайд этди. Шунингдек, Олич ва Перишичлар ҳам ўз ҳисобларига биттадан гол ёзиб қўйди.
Ўйиннинг 40-дақиқасидан бошлаб африкаликлар бир киши кам бўлиб ҳаракат қилганликларини ҳам алоҳида таъкидлаш керак. Александр Сонг бу вазиятда майдондан четлатилди.
Ушбу ғалабадан кейин хорватларда гуруҳдан чиқиш имконияти туғилди. Сўнгги турдаги Мексика ва Хорватия учрашуви энди ҳақиқий жангга айланадиган бўлди, дейилади хабарда.
Изоҳ (0)