Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин Буюк Британиянинг Истбурн шаҳрида ўтказилаётган «ATP Aegon International» анъанавий халқаро турнирида чорак финалга чиқди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Нимчорак финалда испаниялик тажрибали теннисчи, дунё рейтинг жадвалида 31-поғонада бораётган Гилермо Гарсия-Лопес билан куч синашган Денис Истомин икки сет якунларига кўра, 6:2, 7:5 ҳисобида зафар қучиб, бош соврин учун курашни давом эттирмоқда.
Энди ўзбекистонлик теннисчи ярим финал йўлланмаси учун дунё рейтинг жадвалида 53-ўринда бораётган Эдуар Роже-Васслен (Франция) қарши кортга тушади.
Изоҳ (0)