Айни пайтда Бразилиядаги мундиал ўйинларини намойиш этаётган Россиянинг «Спорт 1» канали Ўзбекистон телеканаллари уларнинг каналини кўрсатишга қонунан ҳақлари йўқлигини маълум қилди, деб ёзади Championat.asia.
«Спорт 1» вакиласи Татяна Ковалчукнинг айтишича, ўзбек телеканаллари Бразилиядаги Жаҳон чемпионатини кўрсатиш ҳуқуқини сотиб олган телеканалдан ноқонуний тарзда фойдаланмоқда.
«Уларнинг ‘Спорт 1’ логотипини яширишга ҳақлари йўқ, умуман Ўзбекистон ҳудудида бу канални намойиш этиш мумкин эмас!», – дейди Ковалчук рус матбуотига берган интеврюсида.
Изоҳ (0)