Жаҳон чемпионатининг 1-туридан ўрин олган Гана ҳамда АҚШ термалари ўртасидаги учрашувда шимолий америкаликлар ғалаба қозонди, дея хабар берди Uff.uz.
Ўйиннинг дастлабки дақиқасидаёқ Клинт Демпси АҚШни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Шу ҳисоб иккинчи бўлимнинг 82-дақиқасигача сақланиб қолди. Бироқ 82-дақиқада Гана терма жамоаси футболчиси Андре Айю мувозанатни тиклашга муваффақ бўлди. Орадан тўрт дақиқа ўтгач, америкалик жамоа вакили Брукс ўз голи билан Юрген Клисманн бошчилигидаги термага ғалаба келтирди.
Демак, АҚШ мазкур ғалаба эвазига уч очко тўплаб, «G» гуруҳида Германия термаси билан тенглашиб олди. Гана термаси эса нол очко билан учинчи поғонага жойлашди.
Изоҳ (0)