Британиянинг Базс (Bath) университети олимлари қаҳва қуйқумидан биоёқилғи олиш йўлини топди, дея хабар бермоқда The Times.
«Ҳар йили жаҳон бўйлаб саккиз миллион тонна қаҳва етиштирилади, бундан эса 1,3 миллиард литр биоёқилғи тайёрлаш мумкин», – деди тадқиқот ишларига раҳбарлик қилаётган кимёгар Крис Чак.
Олимларнинг сўзларига кўра, ўртача қаҳвахонада кунига 10 килограммга яқин қаҳва қуйқуми йиғилиб қолади, ундан эса икки литр биоёқилғи тайёрлаш мумкин, деб ёзади «Кун».
Мутахассисларнинг қайд этишларича, ёқилғи ишлаб чиқариш учун қаҳванинг турли навларидан – юқори навли арабикадан тортиб тез эрувчан қаҳва учун ишлатиладига робустагача фойдаланиш мумкин.
Олимларнинг фикрича, ушбу тадқиқот натижаларини амалиётга кенг татбиқ этиш ортидан Starbucks, Café Nero ва Costa Coffee каби қаҳвахона тармоқлари Shell, BP ва Esso каби энергия компаниялари билан рақобатлашиши мумкин бўлади, деб ёзади The Daily Mail.
Изоҳ (0)