Хитой Тайпейида енгил атлетика бўйича ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати якунланди. Мусобақанинг сўнгги кунида ҳамюртларимиз яна иккита бронза медалига сазовор бўлишди. Бу ҳақда Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси матбуот хизмати хабар берди.
200 метрга югуриш финалида Нигина Шарипова маррага учинчи бўлиб етиб келди. Лилия Манасипова шахсий рекордини янгилаган ҳолда марра чизиғини бешинчи бўлиб кесиб ўтди. Ушбу турда олтин медаль ҳиндистонлик Дюти Чандга насиб этди.
Узоққа сакраш секторида Тимур Хусунуллин шахсий рекордини 9 сантиметрга яхшилашга муваффақ бўлди ва бронза медали билан тақдирланди. Чемпионлик унвонини хитойлик Яо Кин Фан қўлга киритди.
Чемпионатда ўзбекистонлик олти спортчи омадини синаб кўрди ва уч нафари шоҳсупага кўтарилишга эришди. Ҳамюртларимиз ҳисобида битта кумуш ва иккита бронза медали бор.
Изоҳ (0)