Фарғона шаҳрида Халқаро теннис федерацияси (ИТФ) мусобақалари тақвимига кирувчи нуфузли турнир якунланди. Унда дунёнинг 30 давлатидан 100 нафарга яқин ракетка устаси ғолиблик учун куч синашди, дея хабар беради ЎзА.
Турнирнинг яккалик баҳсларида Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилган Нигина Абдураимова барча рақибларини мағлубиятга учратиб финалга чиқди.
Нигина ҳал қилувчи баҳсда япониялик Нао Хибинони 6:3, 6:4 ҳисобида енгиб, турнирнинг бош совринини қўлга киритди.
Жуфтлик баҳсларида япониялик теннисчилар Хироко Кувата ва Мари Танака ғолиб бўлди.
Изоҳ (0)