Marca нашрида ишлайдиган машҳур испаниялик ҳакамлар эксперти Андухар Оливер, япониялик ҳакам Юичи Нишимура Хорватия терма жамоаси дарвозасига нотўғри пеналти белгилаганини маълум қилди, деб хабар беради Олам Спорт.
Оливернинг айтишича, Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Фред ҳимоячи томонидан бўлган жуда қисқа контактни сезиб йиқилиб тушган. Оливер Нишимурани мундиалнинг кейинги ўйинларига тайинланмаслигини кутмоқда.
Изоҳ (0)