Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси Сочидаги халқаро турнирда ғолиб бўлди
Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси Россиянинг Сочи шаҳрида бўлиб ўтган халқаро мусобақада бош совринни қўлга киритди. Бу ҳақда Stadion.uz хабар берди.
30 май—8 июнь кунлари ўтказилган турнирда 8 та жамоа иштирок этди. Рустам Қориев бошчилигидаги йигитларимиз барча рақибларини мағлуб этишди ва мусобақада 1-ўринни эгаллашди.
Хабарингиз бор, Ўзбекистон терма жамоаси 3 карра жаҳон чемпиони ҳисобланади. Жамоамиз сўнгги 3 та ЖЧда ғолибликни ҳеч кимга бермаяпти.
Сочида халқаро мусобақада иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси таркиби:
1. Абдумажид Шукуров2. Азиз Абдурахманов3. Қудрат Худайқулов4. Қудрат Тўрахўжаев5. Ҳайдарали Турсунбоев6. Зоҳидхўжа Тошхўжаев7. Зафар Носиров8. Бекзод Ҳакимов9. Азизжон Азимов10. Абдумалик АбдуҳамидовТерма жамоа раҳбари, бош мураббийи — Рустам ҚориевМураббий — Мавзур Умархўжаев.