Жанубий кореялик ижрочи PSY ва америкалик репер Snoop Dogg’нинг биргаликда куйлаган Hangover қўшиғи YouTube видеосервисини «портлатди», дея хабар бермоқда Tengrinews.kz.
«Кун» маълумотларига кўра, PSY ва Snoop Dogg’нинг Hangover қўшиғига ишланган клип 8 июнь куни YouTube’га жойланган ва бир сутка ичида 4 миллион марта кўрилган. Ушбу хабар ёзилаётган вақтда клип деярли 22 миллион марта кўрилган эди.
Клипга 282 мингга яқин фойдаланувчи «лайк» босган, 81 мингга яқин киши еса «дизлайк» қўйган.
Қайд этиш жоиз, Twitter микроблоглар сервисининг аксарият фойдаланувчилари нафақат ушбу клипдан, балки PSY ва Snoop Dogg ўртасидаги ҳамкорликдан ҳам норози эканликларини билдирган.
Изоҳ (0)