2014 йилнинг 18 июнь — 2 июль кунлари Грузиянинг Телави шаҳрида хотин-қизлар ўртасида ФИДЕ Гран-при турнирининг навбатдаги босқичи ўтказилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Дунёнинг етакчи гроссмейстерлари иштирокида ўтказиладиган мазкур мусобақада ўзбекистонлик хотин-қизлар орасида биринчи халқаро гроссмейстер Нафиса Мўминова ҳам ғолиблик учун баҳс юритади.
Турнир айланма тизимда ўтказилиб, 11 турдан иборат бўлади.
18 июнда ФИДЕ Гран-При турнирининг тантанали очилиш маросими ўтказилса, 19 июндан баҳслар бошланади. 23—28 июнь кунлари дам олиш куни деб белгиланган.
Қуйида, ушбу босқичда ғолиблик учун дона сурадиган шахматчилар рўйхати берилган:
- GM Хоу Юфан (Хитой)
- GM Хампи Конеру (Ҳиндистон)
- GM Анна Музичук (Словакия)
- GM Нана Дзагнидзе (Грузия)
- GM Александра Костенюк (Россия)
- GM Антоанета Стефанова (Болгария)
- GM Харика Дронавали (Ҳиндистон)
- GM Чжао Сюе (Хитой)
- GM Элина Данилян (Арманистон)
- WGM Нафиса Мўминова (Ўзбекистон)
- WGM Сзюй Венсзюн (Хитой)
- IM Бела Хотенашвили (Грузия)
Изоҳ (0)