14 ёшгача бўлган қизлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг кумуш медали совриндори Баҳора Абдусатторова Осиё шахмат федерацияси томонидан «Энг яхши ёш шахматчи» мукофотига сазовор бўлди. Бу ҳақда Ал-Айндаги матбуот анжуманида Осиё шахмат федерацияси президенти шайх Султон бин Халифа Ал Наҳён эълон қилди, деб ёзади 12news.uz.
Осиё шахмат федерацияси мукофоти совриндорларини тақдирлаш маросими 25 июнь куни Бирлашган Араб Амирлигининг Ал-Айн шаҳрида бўлиб ўтади.