20 даража совуққа дош бера оладиган «энг чидамли Android-смартфон» тақдим этилди
Cat phones (Caterpillar) компанияси ўзининг юқори даражада ҳимояланган смартфонлари янги авлоди B15Q’ни тақдим этди. Бу ҳақда Mail.ru хабар берди. Ишлаб чиқарувчининг таъкидлашича, у Android 4.4. KitKat операцион тизимида ишловчи ва кенг сотувдаги смартфонлар ичида энг чидамлисидир.
Янги смартфон сув, қирилиш, ҳароратнинг ўзгариб туриши ва чангдан ҳимояга эга. У 20 даража аёзда ҳам, 55 даража жазирамада ҳам муаммосиз ишлайди.
«Энг чидамли смартфон» 4 дюймли 800×480 пикселли дисплей, тўрт ядроли MediaTek MT6577 процессори, 1Гб тезкор, 4 Гб ички хотирага эга. Дисплейда ҳўл бармоқлар билан ҳам ишлаш мумкин.
2000 мА/с ҳажмига эга аккумулятори ёрдамида қурилма 16 соат суҳбат режимида ва 26 кун кутиш режимида ишлай олади. Смартфон 0,3 мегапикселли олд ва 5 мегапикселли орқа камера билан жиҳозланган.
B15Q ўлчамлари 125×69,5×14,95 мм, оғирлиги 170 граммга тенг.