5 июнь, пайшанба куни Европа Иттифоқининг энг баланд биноси — Лондондаги Шард («шиша бўлакчаси») осмонўпар биносида ёнғин содир бўлди. Ёнғин ўчоғи 306 метрли бинонинг пастки қаватларида жойлашган, деб хабар бермоқда «ИТАР-ТАСС».
Sky News телеканалининг хабар беришича, воқеа жойига еттита ёнғин ўчириш машинаси келган. Ўт ўчирувчиларнинг умумий сони 55 нафарни ташкил этиб, улар иморатни текширмоқда. Хабарда таъкидланишича, очиқ аланга кўринмаяпти.
Бинодан одамлар зудлик билан эвакуация қилинмоқда. Шунингдек, воқеа жойига тез ёрдам машиналари ҳам етиб келган.
«Биз бинода бўлган барча одамларни эвакуация қилдик. Ҳаммаси бўлиб қарийб 900 киши бинони тарк этди. Эвакуация эҳтиёт чораси сифатида амалга оширилмоқда», — дея таъкидлади Лондон ёнғин хизмати вакили Келли Фостер.
Осмонўпар бино жойлашган Темза дарёсининг жанубий қирғоғида кўп кўчалар беркитилган, метро бекати ҳам ёпилган.
Изоҳ (0)