Люкс телефонлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган Vertu компанияси Signature Touch моделини чиқарди. У июль ойидан сотила бошлайди. Бу ҳақда компания расмий сайти хабар берди.
Signature Touch Россияда 8 минг евродан сотилади. Унинг корпуси титандан ишланган бўлиб, чарм қисмларга эга. Дисплей ёқутдан қилинган шиша билан қопланган, унинг мустаҳкамлиги олмос билан тенглашади.
Янги смартфон 13 мегапикселли матрица ва иккиталик ёруғлик диодли вспишка билан жиҳозланган. Унда фирмага тегишли сервислар сақланиб қолди. Булар Life — кўнгилочар тадбирлар жадвали ва смартфондаги маълумотлар ҳимояси учун мўлжалланган Certainly сервисларидир.
Аввалги моделлардан фарқли равишда, Signature Touch 4,7 дюмймли экран, Qualcomm Snapdragon 800 тўрт ядроли процессори, 64 Гб ички хотирага эга. У Android 4.4 KitKat операцион тизимида ишлайди.
Изоҳ (0)