Аср бошидан бери Қозоғистон ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) ҳажми 11 марта ўсди — 2000 йилда 18,3 миллиард долларни ташкил этган бўлса, 2012 йилга келиб 200 миллиард доллардан ошди. Бу ҳақда Anhor.uz хабар бермоқда.
Осиё Тараққиёт банки (ОТБ) прогнозларига кўра, сўнгги 12 йилда Ўзбекистон иқтисодиёти тўрт баробар ўсиб (51 миллиард долларга етди), бундан кейин янада тезроқ ўсишда давом этади ва Қозоғистондан ҳам ўзиб кетиб, 2035 йилда Марказий Осиёнинг энг йирик иқтисодиётига айланади, деб маълум қилди «Кун».
ОТБнинг тахминича, Ўзбекистон янги газ конларини ўзлаштириш ва Хитой билан муносабатларни ривожлантириш натижасида ўз иқтисодиётини йилига ўртача 6,4 фоиздан ошириб, 2010 йилда 28 миллиард доллардан камроқ бўлган ЯИМ ҳажмини 2035 йилга бориб 128 миллиард долларга етказади, деб ёзади Курсив.кз.
ОТБнинг АҚШ Энергетика бўйича ахборот бошқармасига асосланиб маълум қилишича, Ўзбекистонда 2010 йили 60 миллиард кубометр газ қазиб олинган бўлса, ушбу кўрсаткич 2015 йилда 71 миллиард кубометрга, 2035 йилга бориб эса 80 миллиард кубометрга етказилади.
Изоҳ (0)