Ўзбекистон Конституциясининг 21 йиллиги муносабати билан эълон қилинган амнистия акти 69 497 нафар шахсга нисбатан татбиқ этилди. Бу ҳақда 30 май куни Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳайъатининг навбатдаги мажлисида маълум қилинди, дея хабар бермоқда Бош прокуратура матбуот хизмати.
Мажлисда жорий йилнинг 1 апрелига қадар амнистия акти татбиқ этилганларнинг 43 082 нафари жиноий жавобгарлик ва жазодан, шу жумладан, 3237 нафари озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўташ жойларидан ва тергов ҳибсхоналаридан озод этилганлиги таъкидланди.
«Кун» нашрининг қайд этишича, мажлисда амнистия актини татбиқ этиш йўналишида йўл қўйилган хато ва камчиликлар танқид остига олиниб, бундай ҳолатларга йўл қўйган вилоятлар прокурорлари ва уларга тенглаштирилган прокурорларнинг тушунтириш ва изоҳлари эшитилган.
Вилоятлар прокурорлари ва уларга тенглаштирилган прокурорлар, тегишли тармоқ раҳбарлари, шунингдек, Бош прокуратура ҳузуридаги департамент бошлиғи зиммасига амнистия қарорлари қонунлар ижроси устидан таъсирчан назоратни таъминлашда масъулиятни янада ошириш юзасидан қатъий вазифалар юклатилган.
Изоҳ (0)