Beeline алоқа оператори 1 июнь — Халқаро болалар кунига бағишланган боулинг бўйича мусобақада ҳомий бўлди. Мусобақа 1 июнь куни пойтахтдаги Galaxy Bowling спорт-кўнгилочар клубида «Болалар — бизнинг келажагимиз» шиори остида 21, 22, 23-меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ўртасида бўлиб ўтди. Бу ҳақда Beeline матбуот хизмати хабар берди.
Аниматорлар ва эртак қаҳрамонлари болажонларга кўпгина кутилмаган совғалар ва қизиқарли ўйинларни тайёрлади. Ёш спортчиларни байрам билан табриклаш учун Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон ташриф буюрди.
Кейин тарбияланувчилар энг кучли терма жамоа унвони учун гуруҳларга бўлиниб боулинг ўйнашди. Мусобақа якунида тақдирлаш маросими бўлиб ўтди ва барча иштирокчилар ташкилотчилар томонидан эсдалик диплом ва совғалар билан мукофотланди.
Болаларга унутилмас қувонч онларини ҳадя этган тадбир Galaxy Bowling кегел спорти федерациясининг Тошкент бўлими томонидан қўллаб-қувватланди.
Изоҳ (0)