Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Apple компанияси Ўзбекистондан олтин сотиб олди. Уни ўзининг мобил қурилмалари ва компьютерлари учун ишлатмоқчи. Бу ҳақда Apple’нинг АҚШ қимматбаҳо қоғозлари ва биржалари бўйича комиссиясининг металлардан хомашё етказиб берувчилар ҳақида биринчи ҳисоботида маълум қилинди.

Фото: huffingtonpost.com

Фото: huffingtonpost.com

Унда Apple ўзининг iPhone, iPad, Маc, iPod, Apple TV, дисплей ва аксессуарлари учун металларни қаердан сотиб олиши аён бўлган. Ҳужжатда компаниянинг Ўзбекистон заводлари билан ҳамкорлик қилиши кўрсатилган.

Қурилмалардаги контакт (электр симларини уловчи қисм)ларни қоплашда қўлланиладиган олтин Ўзбекистонда Олмалиқ кон-металлургия комбинати ва Навоий кон-металлургия комбинатидан харид қилинган.

Ҳужжатда, шунингдек олтин ва бошқа металларни сотувчи қолган давлатлар ҳам кўрсатилган.

Ҳисоботга кўра, 2013 йилда Apple’га металл хомашёси етказиб берган заводларнинг тўртдан бир қисми Хитойда, 26 таси Индонезияда, 24 таси Японияда, 17 таси АҚШда, 11 таси Россияда, 2 таси Ўзбекистонда ва қолганлари бошқа мамлакатларда жойлашган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Tata Steel Чесс 2023. Нодирбек Абдусатторов америкалик рақиби билан дуранг ўйнади ва ҳамон мусобақа пешқадами бўлиб турибди. Жавоҳир Синдоровда ҳам дуранг
Маҳаллий
Сурхондарёдан топилган айиқ боласи зоопаркка топширилди
Маҳаллий
Ўзбек тили дарслигида мусиқа асбоблари номи хато ёзилгани айтилди (видео)