Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Кимё бўйича 48-халқаро Менделеев олимпиадасида жамоа ҳисобида қозоғистонлик мактаб ўқувчилари ғолиб бўлди. Россия жамоаси иккинчи, ўзбекистонликлар эса учинчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Фото: ria.ru

Фото: ria.ru

Москва давлат университетида бўлиб ўтган олимпиадада 16 давлат: Россия, Озарбойжон, Арманистон, Белоруссия, Болгария, Венгрия, Қозоғистон, Қирғизистон, Литва, Молдавия, Руминия, Тожикистон, Туркманистон, Туркия, Ўзбекистон ва Саудия Арабистонидан 100 дан ортиқ миллий кимё олимпиадалари ғолиблари қатнашди.

Энг кўп – 11 та медални қозоғистонликлар қўлга киритди. Россия 10 та, Ўзбекистон 8 та медалга сазовор бўлди.

Олтин медаллар бўйича эса юқори учликни Руминия (5 та олтин медаль), Россия (3 та) ҳамда Белоруссия ва Ўзбекистон (биттадан) вакиллари эгаллади.

Бундан ташқари, Руминий, Россия, Белоруссия ва Ўзбекистон иштирокчилари биринчи даражали диплом билан тақдирланди. Яна 20 ўқувчи иккинчи, 32 иштирокчи эса учинчи даражали дипломларга сазовор бўлди.

Асосий мукофотлардан ташқари, олимпиада совриндорлари Россиядаги етакчи ОТМлардан бирида бепул ўқиш имконига эга бўлади, улар биринчи босқичга имтиҳонсиз қабул қилинади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Европанинг қатор давлатлари Истанбулдаги консуллигини ёпди. Туркия тўққизта давлат элчисини ТИВга чақиртирди
Маҳаллий
Депутат Жаҳонгир Зияев “халқнинг устидан кулаётгани” ҳақидаги хабар ёлғон эканини айтди 
Маҳаллий
Ўзбекистонда Уруғчилик ҳамда пистачилик илмий марказлари ташкил этилади