Тошкент шаҳрининг баъзи қисмларида янги турдаги ахлатдонларлар ўрнатилди. Улар контейнер кўринишида бўлиб, уч турдаги чиқиндилар учун махсус бўлимлардан иборат.
Тошкент шаҳар ободонлаштириш бошқармасининг Anhor.uz’га маълум қилишича, аста-секинлик билан шаҳардаги барча ахлатдонлар ана шундай контейнерларга алмаштирилади. «Улар каттароқ, бундан ташқари, турли чиқиндиларни алоҳида-алоҳида қилиб ажратишга имкон беради», — дейишди бошқармадагилар. Уларнинг таъкидлашича, замонавий контейнерлар атроф-муҳитга ҳам, пойтахт кўринишига ҳам ижобий таъсир ўтказади.
Ҳозиргача 50 га яқин контейнер сотиб олинган, улар синов тариқасида шаҳарнинг баъзи ҳудудларига ўрнатилган.
Изоҳ (0)