Жорий йилнинг 1-январидан Хитой ҳукумати томонидан мамлакат ҳудудига Кhat (Catha Edulis) психотроп моддаси олиб кирилиши тақиқланган. Бу ҳақда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК Хитойга учиб кетувчи йўловчиларга маълумот тариқасида хабар берди.
Khat Хитойнинг озиқ-овқат маҳсулотлари ва тиббий воситаларни назорат қилиш бўйича давлат бошқармаси, ХХР Жамоатчилик хавфсизлиги вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш ва оилани режалаштириш давлат комиссияси томонидан чоп этилган «Психотроп воситалар турлари рўйхати»га киритилган. Хитой Жиноий ҳуқуқида келтирилишича, Khat наркотик восита ҳисобланиб, унинг мамлакат ҳудудига олиб кирилиши тақиқланади.
Изоҳ (0)