Англия Кубогининг финал баҳси доирасидаги «Арсенал» ҳамда «Халл» жамоалари ўртасидаги учрашувда «канонирлар» қўшимча вақтда ғалабага эришишга муваффақ бўлди, деб хабар бермоқда Uff.uz.
«Халл» аъзолари учрашувни юқори темпда бошлади. Биринчи бўлимнинг 4-дақиқасида Честер ўз жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, орадан тўрт дақиқа ўтгач, Кертис Дэвис ҳисобни 0:2 кўринишига олиб келди. «Арсенал» ўз анъанасига содиқ қолган ҳолда, вазиятни ўнглашга тушди. 17-дақиқага келиб Касорла орадаги фарқни қисқартирган бўлса, иккинчи бўлимнинг 71-дақиқасида Косьельни мувозанатни тиклади. Учрашув асосий вақти 2:2 ҳисоби билан якунланди.
Ўйин қўшимча вақтининг 18-дақиқасида Ремзи рақиб дарвозасини ишғол қилди – 3:2. Учрашув сўнгига қадар «Халл» ҳисобни тенглаштиришга жуда қулай вазиятга эга эди, бироқ заҳирадан майдонга тушган Алуко ўз имкониятини қўлдан бой берди.
Шу тариқа, «Арсенал» Англия Кубоги соҳибига айланди. Мазкур унвон лондонликларнинг 2005 йилдан бери дастлабки унвонидир.
Изоҳ (0)