Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Самарқанд шаҳридаги Қабуллар уйида 15 май куни «Ўрта асрлар Шарқ алломалари ва мутафаккирларининг тарихий мероси, унинг замонавий цивилизация ривожидаги роли ва аҳамияти» мавзусида халқаро конференция бошланди, деб хабар бермоқда ЎзА.

Самарқанддаги конференцияда. Фото: ЎзА

Самарқанддаги конференцияда. Фото: ЎзА

Президент Ислом Каримов ташаббуси билан ташкил этилган ушбу халқаро анжуманда АҚШ, Буюк Британия, Италия, Хитой, Жанубий Корея, Германия, Япония, Ҳиндистон, Миср, Индонезия, Саудия Арабистони, Кувайт, Россия, Озарбайжон каби элликка яқин мамлакатдан олимлар, нуфузли халқаро ташкилотлар раҳбарлари, олий таълим муассасалари профессорлари, илмий марказлар ва институтлар мутахассислари, экспертлар иштирок этмоқда.

Самарқанддаги конференцияда. Фото: ЎзА

Самарқанддаги конференцияда. Фото: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов халқаро конференциянинг очилиш маросимида нутқ сўзлади.

ЮНЕСКО Бош директорининг ўринбосари, Осиё ва Тинч океани минтақавий бюроси директори Хуберт Гизен ўрта асрлар Шарқ алломаларининг дунё тамаддунида тутган ўрни, илм-фан ва санъат ривожига қўшган ҳиссаси ҳақида сўз юритди. Ўзбекистонда миллий қадриятларни тиклаш, бой тарихни ўрганиш, фан ва таълим тизимини ривожлантиришга қаратаётган эътибори учун Президент Ислом Каримовга миннатдорлик билдирди.

Самарқанддаги конференцияда. Фото: ЎзА

Самарқанддаги конференцияда. Фото: ЎзА

Конференцияда ўрта асрлар Шарқ алломалари ва мутафаккирларининг ҳаёти ва ижоди, уларнинг тарихий мероси ва илмий мактаблари фаолияти ҳақида видеофильм намойиш этилди.

Самарқанддаги конференцияда. Фото: ЎзА

Самарқанддаги конференцияда. Фото: ЎзА

Халқаро анжуман иштирокчилари Амир Темур мақбараси, Расадхона, Афросиёб ва Улуғбек музейлари билан танишди. Улар истиқлол йилларида Самарқанд шаҳрида амалга оширилган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишларига юксак баҳо берди.

Самарқанддаги конференцияда. Фото: ЎзА

Самарқанддаги конференцияда. Фото: ЎзА

Самарқанддаги конференцияда. Фото: ЎзА

Самарқанддаги конференцияда. Фото: ЎзА

Анжуманнинг ялпи мажлисида АҚШнинг Жон Хопкинс университети қошидаги Марказий Осиё ва Кавказ институти раиси, профессор Фредрик Starр, япониялик бобуршунос олим, Рюкоку университети профессори Эйжи Мано, Қоҳира университети профессори Магида Маҳлуф, «Абу Али ибн Сино – Франция» уюшмаси президенти, профессор Марк Боннел, белгиялик профессор Юл Янссенс, Нидерландиянинг Утрехт университети доценти Вилфрид де Грааф, Япониянинг Токаи университети профессори, шарқшунос олим Масатака Такешита, Хитой Фан ва технологиялар университети тарих ва археология факультети раҳбари, профессор Ши Юнли, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги Эдвард Ртвеладзе ва бошқалар ўрта асрлар Шарқ алломаларининг ҳаёти, илмий фаолияти ҳақида маъруза қилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Гуруҳларда ҳазил ёки киноя қилиб айтган гапларимни ҳам чиқариб юборадиган журналистлар бор” — Шоҳрух Ғиёсов
Маҳаллий
“Кўпчилик мени ёлғон маълумот тарқатганликда айблайди” — Шоҳрух Ғиёсов журналист ва блогерларнинг ўзига муносабати ҳақида гапирди
Маҳаллий
Қўшимча талаб этиладиган 37,5 минг тонна пиёз 1 апрелга қадар ички бозорларга киритилади