Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Қозоғистон Президенти «Қозоғистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида стратегик ҳамкорлик ҳақидаги битимни ратификация қилиш тўғрисида»ги қонунни имзолади. Бу ҳақда Қозоғистон Президенти матбуот хизматига асосланиб Anhor.uz сайти хабар қилди.

Фото: anhor.uz

Фото: anhor.uz

Битимга асосан, томонлар ўзаро ҳарбий, ҳарбий-техникавий ва фуқаролик мудофааси соҳаларида ҳамкорлик қилади. Шунингдек, фан ва техника, соғлиқни сақлаш, таълим ва маданият, туризм ва спорт соҳаларидаги ҳамкорликка ҳам катта аҳамият қаратилади. Битим шартларига кўра, томонлар ўз муносабатларини тенглик, ўзаро ишонч, стратегик ҳамкорлик асосида барпо қилади.

Агар ҳар икки томоннинг ёки томонлардан бирининг хавфсизлигига салбий таъсир кўрсатувчи ҳолат юзага келса, томонлар озаро келишув асосида бундай ҳолатларни бартараф қилиш ва мувофиқлаштириш чораларини кўриб чиқади.

Ушбу битим Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг ҳарбий-техникавий ҳамкорлиги, шунингдек, ФВВ кучларинининг ўзаро ҳамкорлиги, транспорт ва коммуникация соҳалари, нефт ва газ соҳаларидаги масалаларни ҳал қилиш имконини беради. Бундан ташқари, икки давлат ўртасидаги савдо имкониятларини кенгайтиришга ҳам ёрдам қилади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Туркиядаги зилзила ортидан яна 6 та давлатда ер қимирлаши юз берди (видео)
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев ва Ражаб Тоййиб Эрдўғон телефон орқали мулоқот қилди
Маҳаллий
Ўзбекистонда доллар курси яна ошди