Қозоғистон Президенти «Қозоғистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида стратегик ҳамкорлик ҳақидаги битимни ратификация қилиш тўғрисида»ги қонунни имзолади. Бу ҳақда Қозоғистон Президенти матбуот хизматига асосланиб Anhor.uz сайти хабар қилди.
Битимга асосан, томонлар ўзаро ҳарбий, ҳарбий-техникавий ва фуқаролик мудофааси соҳаларида ҳамкорлик қилади. Шунингдек, фан ва техника, соғлиқни сақлаш, таълим ва маданият, туризм ва спорт соҳаларидаги ҳамкорликка ҳам катта аҳамият қаратилади. Битим шартларига кўра, томонлар ўз муносабатларини тенглик, ўзаро ишонч, стратегик ҳамкорлик асосида барпо қилади.
Агар ҳар икки томоннинг ёки томонлардан бирининг хавфсизлигига салбий таъсир кўрсатувчи ҳолат юзага келса, томонлар о‘заро келишув асосида бундай ҳолатларни бартараф қилиш ва мувофиқлаштириш чораларини кўриб чиқади.
Ушбу битим Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг ҳарбий-техникавий ҳамкорлиги, шунингдек, ФВВ кучларинининг ўзаро ҳамкорлиги, транспорт ва коммуникация соҳалари, нефт ва газ соҳаларидаги масалаларни ҳал қилиш имконини беради. Бундан ташқари, икки давлат ўртасидаги савдо имкониятларини кенгайтиришга ҳам ёрдам қилади.
Изоҳ (0)