Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Ротшильдлар оиласига тегишли Rothschild Investment Corporation фонди «Газпром»нинг Америка депозитар қайдлари (ADR)га сарфланган маблағларни кўпайтирди. Бу ҳақда фонднинг АҚШ қимматли қоғозлар ва биржалар бўйича комиссиясига юборилган ҳужжатларига асосланиб, «ИТАР-ТАСС» хабар берди.

Фото: AFP

Фото: AFP

2013 йил охирида Ротшильдларда «Газпром»нинг 241 минг долларлик қоғозлари бўлган бўлса, апрелда портфель 1,7 миллион долларгача ошди.

Россия газ монополистининг ADR’лари ўтган йил сўнгида 8,65 доллар турган бўлса, апрелга келиб, 7,77 долларга тушди.

Ҳозирда Россия акциялари дунёдаги энг арзонларидан бири ҳисобланади. Нархларнинг даромадга нисбати Россия бозори бўйича ўртача 6:1 ни ташкил этади, аслида 12—13:1 кўрсаткичи нормал ҳисобланади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар