Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

2013 йил якунлари бўйича «Яндекс» Россиянинг Биринчи каналидан ўзиб кетди ва мамлакатдаги энг йирик медиага айланди. «Яндекс» маълумотларига кўра, интернет-қидирувчининг ўтган йилдаги даромади 37 фоизга ўсиб, 39,5 миллиард рублга етди. Бу Биринчи каналникидан чорак марта кўп демакдир. Бу ҳақда «Цукерберг позвонит» нашри хабар берди.

Фото: siliconrus.com

Фото: siliconrus.com

Биринчи каналнинг ўтган йилдаги тушуми эса атиги 1,6 фоизга ошди ва 29,6 миллиард рублни ташкил этди. Айни вақтда бутун телереклама бозори 9 фоизга ўсди. Интернетдаги реклама бюджети кескин кўпайишига қарамай, рунетнинг даромади телеканалларникидан икки марта камдир. Россия Коммуникация агентликлари ассоциацияси маълумотига кўра, интернет-реклама бозори 27 фоизга ўсиб, 71,7 миллиард, телереклама бозори эса 9 фоизга ошиб, 156,2 миллиард рублни ташкил қилди.

2012 йилнинг баҳорида «Яндекс» 12—54 ёшдаги аудитория бўйича «Биринчи»ни ортда қолдирган эди. Бугунги кунда «Яндекс»га ҳар куни 20 миллион киши ташриф буюрса, Биринчи канални 21,8 миллион аҳоли томоша қилади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар