5—6 апрель кунлари Латвия пойтахти Ригада Бадиий гимнастика бўйича «Болтиқ ҳалқаси-2014» 15-халқаро турнир бўлиб ўтди. Ушбу мусобақаларнинг жамоавий баҳсларида Ўзбекистон терма жамоаси олтин медални қўлга киритди. Бу ҳақда Uzbekistan Today нашри хабар берди.
Таркибида Луиза Ғаниева, Марта Ростабурова, Самира Амирова, Зарина Қурбонова, Ольга Кирякова ва Евгения Ларионовалар иштирок этган терма жамоамиз якунда 32,850 балл ишлашга муваффақ бўлди. Булава билан бажарилган машқларда спортчиларимиз 16,467 балл билан биринчи бўлишди. Тасма ва тўп билан бажарилган машқларда эса вакилларимиз учинчи бўлишди. Бу эса уларга якунда муваффақиятни қўлга киритишига замин яратди.
Жамоа баҳсларида Россиянинг Санкт-Петербург ва Краснодар жамоалари мос равишда иккинчи ва учинчи ўринни эгаллади.
Изоҳ (0)