Daryo

Олмазор тумани ҳокими Абдумажид Муллажонов вафот этди

У 2021 йилнинг мартидан туман ҳокими лавозимида ишлаб келаётган эди

2 дақиқа ўқиш211 190 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Toshkent shahar hokimligi matbot xizmati

Олмазор тумани ҳокими Абдумажид Муллажонов 51 ёшида вафот этди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбот хизмати

«Тошкент шаҳар ҳокимлиги Олмазор тумани ҳокими Абдумажид Муллажонов вафоти муносабати билан унинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.

Абдумажид Муллажонов узоқ йиллар давомида давлат идораларида самарали меҳнат қилиб, юртимиз ривожига муносиб ҳисса қўшган ташаббускор раҳбар, самимий инсон эди. Абдумажид Муллажоновнинг ёрқин хотираси қалбимизда абадий қолади», — дейилади ҳокимлик хабарида.

«Дарё» манбасининг маълум қилишича, унинг ўлимига миокард инфаркти сабаб бўлган.

Маълумот учун, Абдумажид Муллажонов 1970 йилда Сирдарё вилоятида туғилган. 1996 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. Кўп йиллар давомида қатор раҳбарлик лавозимларида фаолият юритган.

У 2019 йилдан Тошкент шаҳар Олмазор тумани бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи, 2021 йилнинг мартидан туман ҳокими лавозимида ишлаб келаётган эди.

Подполковник Абдумажид Муллажонов 2019 йилда «Содиқ хизматлари учун» медали билан тақдирланган.

Пандемия даврида вафот этган ҳокимлар ва уларнинг ўринбосарлари

2020 йил 21 октябрь куни Тошкент вилояти ҳокими биринчи ўринбосари Баҳодирбек Муллахонов, 19 октябрь куни Каттақўрғон тумани ҳокими Аъзамхон Баҳромов вафот этгани ҳақида хабар берилди. 7 октябрь куни Андижон вилояти Олтинкўл тумани ҳокими Назиржон Ўринбоев ва Наманган вилояти ҳокими ўринбосари Баҳромжон Нурматов узоқ давом этган хасталикдан сўнг вафот этгани маълум бўлганди. 29 сентябрь куни Андижон вилоятининг Хонобод шаҳри ҳокими Мусахон Мамадалиев ўткир юрак қон-томир етишмовчилиги касаллигидан вафот этгани эълон қилинган эди.

20 сентябрь куни Бухоро вилоятининг собиқ ҳокими, бош вазир ўринбосари Ўктам Барноев, 8 сентябрда Қашқадарё вилояти Миришкор тумани ҳокими Ғайрат Бегалиев, 22 августда Бухоро вилояти ҳокими Карим Камолов, 24 июлда Қорақалпоғистоннинг Қонликўл тумани ҳокими Даулет Толибаев вафот этган. Улар коронавирус инфекцияси асоратлари оқибатида вафот этган. Мавзуга доир:

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар