• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12857.35
    • RUB163.45
    • EUR14672.81
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +23°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Финляндия АҚШга тухум етказиб беришдан бош тортди

    АҚШ парранда гриппи туфайли тухум тақчиллиги кучайиб бораётган бир пайтда, Европа мамлакатларидан, жумладан, Финляндиядан эҳтимолий ёрдам сўради. Бу ҳақда Ylе хабар берди.

    Фото: Just Food

    Бироқ Финляндия Паррандачилик уюшмаси ижрочи директори Веера Леҳтиланинг таъкидлашича, Ҳелсинкининг АҚШга тухум етказиб бериши даргумон. Сабаби Вашингтон билан бу борада ҳеч қандай экспорт келишуви мавжуд эмас.

    Келишилган қоидалар бўлмаса, экспортни бошлаш осон эмас, деди Леҳтила.

    Шунингдек, у Финляндия тухум экспортини йўлга қўйган тақдирда ҳам, бу АҚШдаги тақчиллик муаммосини ҳал қила олмаслигини қайд этди. Бундан ташқари, парранда гриппи фақат АҚШдагина эмас, балки Европада ҳам муаммо бўлиб қолаётганини эслатиб ўтди.

    Ҳозирча Финляндия бу вазиятни яхши бошқармоқда, аммо инфекциянинг олдини олиш учун доимий саъй-ҳаракатлар талаб этилади, дея қўшимча қилди Леҳтила.

    Даниянинг Agriwatch журнали маълумотларига кўра, АҚШ Дания, Швеция ва Нидерландияга ҳам тухум етказиб бериш бўйича сўров юборган.

    Улар биздан тухум етказиб бера оламизми ва қандай ҳажмда, деб сўрашди, деди Леҳтила.

    Бироқ Швециянинг Kronäggs компанияси Қўшма Штатларга тухум экспорт қилиш эҳтимоли жуда пастлигини маълум қилди. Бунинг сабаби сифатида турли экспорт чекловлари ва Европанинг ўзида ҳам тухум танқислиги борлиги кўрсатилди.

    АҚШда тухум нархи рекорд даражага етди

    Аввалроқ АҚШ тухумни асосан Канададан импорт қилган. Аммо президент Дональд Трамп эълон қилган савдо уруши туфайли бу жараён сезиларли даражада қисқарган.

    2024 йилнинг сўнгги чорагида парранда гриппи эпидемияси оқибатида АҚШда 20 миллиондан ортиқ тухум қўювчи товуқ нобуд бўлди. Бу эса тухум нархининг кескин ошишига ва дўконларда тақчиллик юзага келишига сабаб бўлди.

    АҚШ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотларига кўра, 2024 йил февраль ойи охирида Ўрта Ғарб штатларида 12 дона тухумнинг ўртача нархи 8,41 долларга етди. Бу ўтган йилга нисбатан 200 фоиздан кўпроққа ошган.

    Нархларнинг кескин кўтарилиши туфайли АҚШ Адлия вазирлиги тухум бозори бўйича тергов бошлади. Bloomberg хабарига кўра, расмийлар Cаl-Maine Foods ва Rose Acre Farms каби йирик ишлаб чиқарувчилар нархларни сунъий ошириш ва маҳсулот етказиб беришни чеклаш орқали тил бириктирган-бириктирмаганини текширмоқда.

    17 март, 09:45   Изоҳ (0)   2706
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #АҚШ тухум

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “АҚШда тухум нархи ошиб кетганига Байден маъмурияти айбдор” — Трамп матбуот котиби

    29 январ, 17:00

    Ўзбекистонда “Парранда боқиш – даромад топиш” лойиҳаси амалга оширилади

    2 феврал, 11:15

    АҚШда парранда гриппи туфайли тухум нархи рекорд даражада ошди

    13 феврал, 20:43

    “Американинг олтин даври энди бошланди”: Трампнинг Конгрессдаги муҳим баёнотлари

    5 март, 13:53

    Ўзбекистонда 2026 йилда янги парранда зоти пайдо бўлади

    10 март, 10:30
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Маск БМТни молиялаштиришни тўхтатишни таклиф қилди

    Дунё | 4 июн, 00:25

    Женнифер Лопеснинг Ўзбекистондаги концертига чипталар сотуви қачон бошланиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 4 июн, 00:00

    Ли Чже Мён Жанубий Кореянинг янги президенти этиб сайланди

    Дунё | 3 июн, 23:45

    Жанубий Кореядаги ҳукмрон партия раҳбари сайловлардаги мағлубиятини тан олди

    Дунё | 3 июн, 23:38

    Андижонда ҳайдовчининг рулда чалғиб қолиши оқибатида 6 та машина тўқнашди (видео)

    Ўзбекистон | 3 июн, 23:30

    “Дарё” дайжести: 3 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 3 июн, 23:20

    Канададаги кенг кўламли ўрмон ёнғинлари Ойдан ҳам нарида кўринмоқда

    Дунё | 3 июн, 23:10

    Фарғонада 55 сотих ерни 5 минг долларга сотмоқчи бўлганлар ушланди

    Ўзбекистон | 3 июн, 22:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.