Рамазон ҳайити куни пойтахт автобуслари соат 4:00 дан йўловчиларга хизмат кўрсатишни бошлайди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
![](/static/2024/04/08/автобус-G1B8s333.jpg)
Маълум қилинишича, байрам кунлари “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ автобус саройларига бириктирилган автобус йўналишларининг фаолияти ҳайит кунидан кейинги дам олиш кунлари қуйидаги тартибда ташкил этилади:
- 11 апрель пайшанба – қўшимча дам олиш куни. Якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида;
- 12 апрель, жума – қўшимча дам олиш куни. Якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида;
- 13 апрель, шанба – иш куни. Иш кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида.
- 14 апрель, якшанба – дам олиш куни. Якшанба учун тасдиқланган жадваллар асосида.
Аввалроқ Тошкент метрополитени Рамазон ҳайити куни ўз фаолиятини одатдагидан 1 соат олдин бошлаши ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)