• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12965.34
    • RUB161.34
    • EUR14525.07
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Тошкент ш.

    Тошкентда экология масъулларини қўшиб ёзишга мажбурлаган ИИБ ва прокуратура ходимлари иши пойтахт бош прокурори назоратига олинди 

    Экология вазири маслаҳатчиси, жамоатчилик фаоли Расул Кушербаев пойтахтда туман экология бўлими масъуллари ИИБ ходимлари ҳамда прокуратура органи томонидан қўшиб ёзишга мажбурланаётгани, буни бажармаган масъуллар 10 соатлаб ИИБ биносида ноқонуний ушлаб турилганини хабар қилганди. Тошкент шаҳар прокуратураси ахборот хизмати раҳбари Хуршида Раҳмонованинг “Дарё”га билдиришича, ҳолат Тошкент шаҳар прокурори Эркин Йўлдошев назоратига олинган. 

    Воқеа ҳақида хабар берилгач, шу заҳоти бу ҳақда шаҳар прокурорига маълумот киритдик. Ҳолат прокурор назоратига олинди ва ўрганиш жараёнида, — дейди пойтахт прокуратураси ахборот хизмати раҳбари Хуршида Раҳмонова. 

    Вазир маслаҳатчисига кўра, қўшиб ёзишга мажбурланганлардан бири — Яккасарой тумани экология бўлими бошлиғи Камолиддин Бектурганов 2024 йилнинг 29 март куни тунги соат 03:00 да Ички ишлар бўлими ходимлари томонидан уйидан олиб кетилиб, экилмаган дарахтларни “Яшил макон” платформасига киритиб, тасдиқлаши талаб қилинган. У чамаси 10 соатлар ички ишлар ходимлари томонидан ноқонуний ушлаб турилган.

    “Дарё” журналисти билан суҳбатда бўлган Яккасарой туман Экология бўлими бошлиғи Камолиддин Бектурганов ҳақиқатан ҳам ўша куни экилмаган кўчатларни экилди деб тасдиқлашга мажбурланганини айтди. 

    Шу иш бўйича ҳозир Тошкент шаҳар прокуратурасига ҳам чақирилганмиз. Келдик, — дейди пойтахт прокуратурасига чақирилганини айтган туман экологияси бошлиғи. 

    Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати масъуллари “Дарё”нинг бу ҳақдаги саволига жавоб берар экан, Тошкент шаҳар ИИББ раҳбарияти бундай ҳолатни билса, албатта, бунга етарлича жавоб беришини айтиб, ҳолатни ўрганишини ва тез орада батафсил маълумот беришини билдирди.

    Кушербаевнинг билдиришича, белгиланган режа бўйича Тошкент шаҳрида баҳор мавсумида 600 минг дона кўчат экилиши керак. 

    Тартибга кўра, экилган кўчатлар туман ҳокимликларидаги штаблар томонидан “Яшил макон” платформасига киритилади. Сўнгра бу маълумот туман экология бўлими ходимлари томонидан жойига бориб текширилгач, тасдиқланади. Ўтган вақтда пойтахтда “Яшил макон” платформасига киритилиб, ҳақиқатда экилмаган 41 мингдан ортиқ кўчатларни экология ходимлари тасдиқлашмаган. Бу эса туман ҳокимликлари, ИИБ ва прокуратура томонидан экология ходимларига босим ўтказилишига олиб келган, — дейди Расул Кушербаев. 

    Вазирлик масъулига кўра, Учтепа тумани ҳокимлиги эса туман Экология бўлими ходимларини офисига киритмай, уларга босим ҳам ўтказган.

    “Дарё” журналисти билан суҳбатлашган Учтепа туман Экология бўлими бошлиғи Ўктам Ўткиров меҳнат таътилида бўлгани боис бу воқеадан хабари йўқлигини, ходимларига босим бўлган ёки бўлмаганидан бехабар эканини айтди. 

    Ўктам Ўткиров туман Экология бўлими ҳокимият балансидаги биноларнинг биридан қўним топганини, ходимлари ўша ерда фаолият юритишини тасдиқлади. Учтепа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Тўра Тўраев эса воқеани батафсил ўргангач, маълумот беришини қўшимча қилди. 

    Вазир маслаҳатчисининг ёзишича, экологларга қўшиб ёзиш ҳақида топшириқ берганлар орасида прокуратура ходимлари ҳам бор. 

    30 март куни кундузги соат 10:00 да Шайхонтоҳур туман Экология бўлими бошлиғи Х.Мираҳмедов чамаси уч соатлар туман прокуратурасида ноқонуний ушлаб турилиб, экилмаган дарахтларни “Яшил макон” платформасига киритиш ҳамда тасдиқлаш талаб қилинган, — дейди Расул Кушербаев. 

    Таҳририят Шайхонтоҳур туман Экология бўлими масъулини тополмади. Ундан қўшимча маълумот олиш имкони бўлмади. 

    “Дарё” воқеалар ривожини кузатишда давом этади.

    17.04.2024, 18:10   Изоҳ (0)   10806
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Жамоатчилик экология назоратчисининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланди

    27.02.2024, 20:00

    Экология вазирлиги “Менинг боғим” лойиҳасини ишга туширади. Бунга 50 млрд сўм ажратилади

    29.03.2024, 11:13

    Экология вазирига янги ўринбосар тайинланди

    01.04.2024, 20:40

    Тошкентда ўзгага имтиёзли уй-жой олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди

    17.04.2024, 17:50

    Фарғонада қидирувдаги жиноятчи қўлга олинди 

    17.04.2024, 17:07

    Душанбе шаҳрида Ўзбекистон-Тожикистон инвестиция бизнес-форуми бўлиб ўтди (фото)

    17.04.2024, 16:36
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россия мактабларида ўқиш учун имтиҳондан ўтолмаган мигрант болаларни ватанига қайтариб юбориш таклиф қилинди

    Дунё | 18 май, 11:28

    Роналду қайси клуб футболчилари билан ҳеч қачон либос алмашмаслигини айтди

    Спорт | 18 май, 10:13

    Мутахассис Тошкентда кузатилган чанг бўрони сабабларини маълум қилди

    Ўзбекистон | 18 май, 09:58

    UFC. Нурсултон Рўзибоев навбатдаги ғалабасини қўлга киритди (вдео)

    Спорт | 18 май, 09:02

    Ўзбекистонда ОТМ талабалари учун ягона форма жорий қилиниши рад этилди

    Ўзбекистон | 18 май, 08:46

    “Янги дарахт — янги нафас” республика экочемпионати амалга оширилади

    Ўзбекистон | 17 май, 23:40

    Россияда ота-она қарамоғисиз қолган ўзбекистонлик қизча ватанга қайтарилди

    Ўзбекистон | 17 май, 23:17
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.