Фарғона вилояти Қувасой шаҳрида қидирувдаги жиноятчи қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.
Маълум қилинишича, вилоят Ички ишлар бошқармаси ТКХ Қидирув бўлими ва Қувасой шаҳар ИИБ Пробация ходимлари ҳамкорликда Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” бандида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирув эълон қилинган Ш.А.ни қўлга олди.
“Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади”, — дея фуқароларга мурожаат қилган ИИБ.
Изоҳ (0)