Наманган вилояти 63-халқаро гуллар фестивали 2024 йилнинг 19 майидан 23 июнига қадар ўтказилади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Ушбу саналарда халқаро анжуманнинг тантанали очилиш ҳамда ёпилиш, фаоллар ва ғолибларни тақдирлаш маросимлари бўлиб ўтади.
40 кун давомида бетакрор гул дизайнлари ва мафтункор кўргазмалардан завқланиб, турли кўнгилочар тадбирлар, кўрик-танловларда иштирок этиш имкониятига эга бўласиз, — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилда Намангандаги 62-халқаро гуллар фестивали бир ой давом этганди. Тадбир ташкилотчиларининг билдиришича, ўтган йилги фестивал давомида 6 миллиондан ортиқ меҳмон қарши олинган. Улардан 100 мингга яқинини АҚШ, Буюк Британия, Германия, Япония, Жанубий Корея, Саудия Арабистони, Хитой, Покистон, Эрон, Ҳиндистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Россия каби 30 дан зиёд мамлакатдан келган хорижий сайёҳлар ташкил этган.
Изоҳ (0)