• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12904.51
    • RUB161.99
    • EUR14575.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон ҳудудларида 2028 йилгача электр ва газ тақсимлаш тармоқлари хусусий операторларга берилади

    Президентнинг “Ўзбекистон Республикасида 2024–2030 йилларда давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

    Фото: “Дарё” / Дилруҳ Исомиддинова

    Қарорга кўра, қуйидагилар тасдиқланди:

    • 2024–2026 йилларда устувор давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар; 
    • 2024–2030 йилларда давлат-хусусий шериклик асосида амалга ошириладиган лойиҳалар дастури.

    Бунда: 

    • йиллик энергия йўқотишларини камида икки баравар пасайтиришни белгилаган ҳолда барча ҳудудларда электр тақсимлаш тармоқларини 2027 йил 1 июлга қадар;
    • табиий газ тақсимлаш тармоқларини эса 2027 йил якунига қадар хусусий операторларга топширишни назарда тутувчи шартномаларни имзолаш инобатга олинади.

    Қарорда белгиланишича, 2025 йил декабрь ойида Самарқанд вилоятида электр тармоқларини модернизация қилиш ва хусусий операторга ўтказиш бўйича тендер ғолибини эълон қилиш режалаштирилган. Лойиҳа қиймати 250 млн долларга баҳоланмоқда.

    Шунингдек, Андижон вилоятида 2027 йилнинг 4-чорагида электр тармоқларини модернизация қилиш, қуриш ва хусусий операторга бериш лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилган.

    Бундан ташқари, Самарқанд ва Бухоро вилоятларида 2026 ва 2027 йилларнинг 4-чорагида мос равишда газ тақсимлаш тармоқлари бўйича шунга ўхшаш лойиҳалар назарда тутилган.

    Қарорда, шу билан бирга, йилига қўшимча 30 фоизгача электр энергиясини тежаш мақсадида 2028 йилга қадар барча маънан эскирган ирригация насос станцияларини модернизация қилиш бўйича келишувлар эришиш белгилаб қўйилган.

    Шунингдек, тоза ва доимий ичимлик суви билан таъминлаш қамровини 87 фоизга, марказлашган оқова сув таъминоти қамров даражасини 30 фоизгача оширишни назарда тутган ҳолда 2028 йил якунига қадар ҳар бир ҳудудда ичимлик ва оқова сув тармоқларини модернизация қилиш ва бошқарувга бериш учун хусусий компаниялар жалб қилиниши қайд этилган.

    Жорий йил 10 июль куни сенаторлар янги таҳрирдаги “Электр энергетикаси тўғрисида”ги қонунни маъқуллаганди. Ҳужжатдан ўрин олган масалалардан бири — республикада электр энергиясининг эркин ва рақобатли бозорини ташкил этишдир.

    Қонуннинг Сенатдаги муҳокамасида Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги директори Шерзод Хўжаев айрим масалаларга тўхталганди. Хусусан, масъул Ўзбекистонда электр энергияси бозори ташкил этилиб, савдолар онлайн амалга оширилишини айтганди.

    “Электр энергиясининг рақобатли улгуржи бозори ташкил этилганда, барча савдо операциялари онлайн платформа орқали амалга оширилади. У ерда шаклланаётган нархлар нафақат бозор учун, балки кенг омма учун ҳам очиқ бўлади. Интернетдаги саҳифа ёки мобил илова орқали онлайн кузатиб боришга имконият яратилади. Бундан ташқари, тартибга солинадиган тарифлар, давлат томонидан белгиланадиган нархларни шакллантириш методологияси ҳам очиқ ва шаффоф бўлади”, деган агентлик раҳбари.

    Шерзод Хўжаевнинг қўшимча қилишича, электр энергияси нархларини шакллантиришда корхоналардаги ишлаб чиқариш харажатлари ва рентабеллик даражаси ҳам кенг омма учун очиқланади.

    20 август куни президент Шавкат Мирзиёев ва тадбиркорлар учрашувида 2024 йилнинг октябрида Самарқанд вилоятидаги электр тармоқларига хусусий оператор жалб қилиш бўйича тендер эълон қилиниши айтилганди. Шунингдек, Келгуси йил Жиззах ва Сирдарёда ҳам худди шундай ишлар амалга оширилиши таъкидланганди.
    04.09.2024, 18:10   Изоҳ (0)   5637
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Электр энергияси бозори ташкил этилиб, савдолар онлайн амалга оширилади” — Шерзод Хўжаев

    10.07.2024, 22:35

    Ўзбекистонда ҳудудий электр тармоқлари бошқарувини хусусий секторга бериш бошланади 

    20.08.2024, 15:19

    Рақобатли бозор, ер, солиқ, кредит ва энергетика. Президент тадбиркорлар билан учрашувда нималар ҳақида гапирди?

    20.08.2024, 19:18

    Сурхондарёда табиий қум қазиб олиниши натижасида 1,6 млрд сўм зарар етказилди

    04.09.2024, 17:41

    “Айни пайтда терроризм ва экстремизмга қарши ёндашувимиз такомиллашмоқда, биз янги чақириқ ва таҳдидларга мослашяпмиз” — Ботир Турсунов

    04.09.2024, 16:55

    Самарқандда бир туп терак кесган фуқаро 8,5 млн сўм жаримага тортилди 

    04.09.2024, 16:35
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Анжелина Жолининг мухлислари унинг қўриқчиси сабаб актрисадан хавотирда

    Кино | 25 май, 10:51

    Россияда мигрантларга биттадан ортиқ телефон рақамига эга бўлиш тақиқланиши мумкин

    Дунё | 25 май, 10:29

    Лука Модрич “Реал” билан расман хайрлашди: “Якунлангани учун йиғлама, содир бўлганидан қувон”

    Спорт | 25 май, 10:19

    Павел Дуров севгилисига Голливуддаги ролни 400 минг долларга совға қилди

    Шоу-бизнес | 25 май, 09:41

    Ўзбекистонда янги автомобиллар учун божхона тўловларини ҳисоблаш тартиби ўзгартирилди

    Ўзбекистон | 25 май, 09:09

    Гарначо ўз хизматларини “Реал”га таклиф қилди

    Спорт | 25 май, 08:12

    Тошкентда дарахт босиб қолган фуқаро вафот этди

    Ўзбекистон | 24 май, 23:21
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.