• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда дарахтларни кесиш ва қасддан қуритиш учун жарималар оширилади

    Президент Шавкат Мирзиёев 19 сентябрь куни атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва туризм соҳаларидаги таклифлар тақдимоти билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Ҳозирги кунда ҳавони мусаффо сақлаш, экологик ҳодисаларнинг таъсирини камайтириш тобора долзарб бўлиб бормоқда. Шу боис бу борада иккита дастур ишлаб чиқилди.

    Биринчиси — чанг бўронларига қарши курашиш ва уларнинг оқибатларини юмшатиш бўйича 2024—2030 йилларга мўлжалланган миллий дастурдир. Бу ҳужжатда “Евро 4” стандартидан паст тоифадаги ёқилғини сотиш ва ундан фойдаланишни босқичма-босқич тўлиқ тақиқлаш назарда тутилади. Бунинг учун Бухоро ва Фарғона нефтни қайта ишлаш заводлари юқори сифатли ёқилғи ишлаб чиқариш бўйича модернизация қилинади.

    Иккинчиси – Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавоси сифатини яхшилашга қаратилган чора-тадбирлар дастури бўлиб, унга кўра, келгуси 5 йилда пойтахтимиз ва унга туташ Тошкент вилояти туманларида 441 гектар “яшил белбоғ” ва боғлар ташкил қилинади.

    Санитар тозалаш ишларини тартибга солиш мақсадида мавжуд марказ негизида Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлигини тузиш таклиф этилмоқда. Санитар тозалаш корхоналарининг самарадорлик кўрсаткичларига қараб, учта тоифага ажратган ҳолда рейтинг тизими жорий қилинади.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Янги қуриладиган, баландлиги 12 метрдан ёки умумий майдони 500 квадрат метрдан ортиқ бўлган биноларни лойиҳалаштиришда унга туташ ҳудудларнинг камида 25 фоизини кўкаламзорлаштириш талаби қўйилади. Шунингдек, атроф-муҳитга зарари кўп саноат корхоналари ҳам “яшил белбоғ”лар барпо этиш мажбуриятини олади.

    Экологик ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, бу борада жамоатчилик назоратини кучайтириш масалаларига ҳам эътибор қаратилди. Фаол ва жонкуяр инсонларни рағбатлантириш мақсадида “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган эколог” фахрий унвонини таъсис этиш таклифи билдирилди.

    Атроф-муҳит билан боғлиқ бўлган масалалар бўйича қарорлар қабул қилиш жараёнида жамоатчиликнинг ахборот олиш имконияти, иштироки ва одил судловга эришиш имконияти тўғрисидаги Орхус конвенциясига қўшилиш масаласи кўриб чиқилди.

    Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қурилиш майдонларида атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш талабларига риоя қилмаслик бўйича модда киритиш мақсадга мувофиқлиги айтилди. Шунингдек, эндиликда дарахтларни кесиш ва қасддан қуритиш, дарё ўзанларидан ноқонуний қум-шағал қазиб олиш, чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташлаш кабилар учун жарималарни ошириш ва қатъийлаштириш чоралари кўрилади.  

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 майдаги қарори билан республикада экологик маркировкалаш тизими жорий этилган. Энди ISO 14024 халқаро стандартига мувофиқ, “Яшил белги” номи остида маҳсулот ва хизматларни ихтиёрий экологик маркировкалаш йўлга қўйилади. 2 минг 336 та хўжалик юритувчи субъектларда автоматик мониторинг станциялари, чанг-газ тозалаш ускуналари ва сув тозалаш иншоотларини ўрнатиш бўйича тармоқ жадваллари тасдиқланади.

    Экология вазирлиги ҳузурида жамоатчилик назорати остида бошқариладиган ва юридик шахс мақомига эга бўлмаган “Яшил хайрия жамғармаси” ташкил этилади. Электрон харид иловаларида “Яшил тўлов” ихтиёрий устама тури очилади.

    Соҳадаги яна бир муаммо ёввойи ҳайвонларни асраш билан боғлиқ. Уларни хонадонларда боқиш ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солинмаган. Шу боис энди ёввойи ҳайвонларни уй шароитида, цирк ва шапитоларда сақлаш ҳамда томошаларда фойдаланиш тақиқланади. Жисмоний шахслар ихтиёридаги ҳамда циркларда сақланувчи бундай жонзотлар ҳайвонот боғларидаги реабилитация марказларига, океанариумлар, питомник ва илмий-тадқиқот муассасаларига топширилиши белгиланмоқда.

    Тақдимотда тиббий туризмни ривожлантириш чора-тадбирлари ҳам муҳокама қилинди.

    Шу мақсадда Ўзбекистон бу йўналишда Марказий Осиёнинг “чорловчи нуқтаси” сифатида тарғиб қилинади. “Тиббий хизматлар меҳмондўстлиги” дастури амалга оширилади. Тиббий ва соғломлаштириш муассасалари фаолияти рағбатлантирилиб, уларнинг ягона реестри ишга туширилади. Меҳмонхоналар каби юлдузли санаторийлар фаолияти йўлга қўйилади.

    Давлат раҳбари булар бўйича ҳужжат лойиҳаларини пухта ишлаб чиқиш ва ижросини самарали ташкил этиш бўйича кўрсатмалар берди.

    19.09.2024, 21:56   Изоҳ (0)   5602
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда “Экологик стикер” бериш муддати 2025 йил 1 мартга узайтирилди

    08.07.2024, 13:09

    Ўзбекистонда шаҳарларнинг экологик барқарорлиги рейтинги эълон қилинди

    11.07.2024, 18:44

    Экология вазирлигига қўшимча ваколатлар берилди 

    26.07.2024, 22:40

    Малайзия компанияси Ўзбекистонда дронлардан фойдаланиш кўламини кенгайтирмоқчи 

    19.09.2024, 21:10

    Ўзбекистондаги бўш адирларда узумзор ва олмазорлар барпо этишнинг янги тизими жорий қилинади 

    19.09.2024, 20:08

    Саида Мирзиёева Туркиянинг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашув ўтказди

    19.09.2024, 19:22
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Ўзгидромет” ҳафта бошида қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди  

    Ўзбекистон | 3 август, 14:40

    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим

    Реклама | 3 август, 10:30

    Озарбайжон гази Туркия орқали Сурияга етказиб берилади

    Дунё | 3 август, 14:15

    “Ан-Насср” Роналдунинг тавсияси билан Фернандешни сотиб олмоқчи

    Спорт | 3 август, 13:55

    Ўзбекистонда айрим боғча болалари учун ҳар ой 618 минг сўмдан берилади

    Ўзбекистон | 3 август, 13:29

    БАА Мисрдан ярим миллиондан ортиқ ғазоликни таъминлаш учун етадиган сув қувури тортиб келади

    Дунё | 3 август, 12:55

    UNICEF: Ғазода ҳар учинчи одам кунларни очлик билан ўтказади, болалар эса ҳалок бўлиш хавфи остида

    Дунё | 3 август, 12:09

    Болалар ертўлада яширилган: Тошкентда ноқонуний диний таълим берилган хонадонлар аниқланди (видео)

    Ўзбекистон | 3 август, 11:42
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.