• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистондаги бўш адирларда узумзор ва олмазорлар барпо этишнинг янги тизими жорий қилинади

    Президент Шавкат Мирзиёев 19 сентябрь куни қишлоқ хўжалигидаги ислоҳотлар ижросига оид тақдимот билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Мамлакатда бу соҳанинг тармоқлари кўп ва катта салоҳиятга эга. Сўнгги йилларда пахтачилик, мева-сабзавотчилик, иссиқхона хўжалиги, қайта ишлаш саноати каби кўплаб йўналишлар самарадорлик нуқтаи назаридан ислоҳ қилинмоқда.

    Ўзбекистонда 136 та туманда 1 миллион гектардан зиёд ерда пахта етиштирилади. Ҳосилдорликни ошириш мақсадида бу йил, одатдагиларига қўшимча, 42 та истиқболли ва 18 та хорижий навлар экилган. Жумладан, илк бор Хитой, Ҳиндистон ва Туркиядан олиб келинган навлар қарийб 100 минг гектарда етиштирилмоқда.

    Шунингдек, янги тажрибалар сифатида 112 минг гектарга тиндирилган уруғ, 200 минг гектарга вилоятлараро ва туманлараро навлар алмашлаб экилди.

    Мутасаддилар ушбу янгиликларнинг натижалари ва келгуси йил уни янада кенгайтириш режалари юзасидан ахборот берди. Давлат раҳбари хориждан уруғ олиб келишда рақобат муҳитини яратиш, пахта етиштириш агротехникасини ҳам ривожлантириш зарурлигини таъкидлади.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Қишлоқ хўжалигидаги ҳосилдорлик, биринчи навбатда, уруғга боғлиқ. Лекин кўп фермерлар уруғлик учун устамани кам тўлашни ўйлаб, паст авлодли уруғ экмоқда. Янги уруғ навини синовдан ўтказиб, давлат реестрига киритишга эса 5 йил кетади. Илғор тажрибада бирламчи уруғчиликни хусусий элита хўжаликлари амалга оширади.

    Шу боис навларни синашнинг янги тизими жорий қилиниши белгиланди. Унга кўра, 31 та элита уруғчилик хўжалиги ва 6 та уруғлик тайёрлаш цехидаги давлат улуши оммавий савдоларга чиқарилади. 46 та уруғчилик корхонаси бирлаштирилиб, ҳудудларда 13 та замонавий корхона ташкил этилади. Янги уруғлар 2 йилда экишга жорий қилинади.

    Соҳадаги яна бир катта йўналиш боғдорчилик ва узумчилик. Мамлакатимизда 266 минг гектар боғ ва 132 минг гектар токзор бор. Лекин бу унумдор табиатимизга яраша эмас. Ҳудудларда яхши фойдаланилмаётган ерлар, бўш адирлар талайгина.

    Энди бундай ерларда мевали боғлар, жумладан, узумзор ва олмазорлар барпо этишнинг янги тизими жорий қилинади.

    Яъни, Агросаноатни ривожлантириш агентлиги ҳудудларнинг ихтисослашуви ҳамда тупроқ-иқлим шароитини инобатга олиб, лойиҳаларнинг техник иқтисодий асосларини ишлаб чиқади. Ерни тайёрлаш, кўчат олиш, экиш ва суғориш тизимлари ўрнатиш ҳамда боғ ҳосилга киргунча 3 йил парваришлаш учун имтиёзли кредитлар ажратилади. Янги ташкил этилган саноатлашган боғларга 100 фоиз замонавий сув тежовчи технологиялар ўрнатилади.

    Шунингдек, бундай лойиҳаларга ер ажратиш тизими ҳам ўзгаради. Маҳаллий ҳокимлар ҳосилдорлиги паст ерлар ўрнида боғ барпо этиш бўйича таклиф киритади. Улар очиқ электрон танлов асосида 30 йил муддатгача ижарага берилади.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Президент боғ ва токзорларни саноатлашган тарзда барпо этиш муҳимлигини айтди.

    “Асосий мақсадимиз қишлоқ хўжалигини илмий асосланган, БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотининг энг яхши тажрибаларини татбиқ қилган ҳолда ривожлантириш”, деди Шавкат Мирзиёев.

    Тақдимотда иссиқхона хўжаликларидан ҳам самарали фойдаланиш, уларни электр энергияси, табиий газ ва айланма маблағ билан таъминлаш масалаларига ҳам тўхталиб ўтилди.

    Бугунги кунда сувни тежаш – долзарб масала. Ҳудудларда 732 минг гектар пахта ва ғалла майдони ички насос агрегатлари орқали суғорилмоқда. Уларнинг 41 фоизида энергия истеъмоли юқори.

    Шу боис пахта ва ғалла етиштирувчилар ихтиёридаги насосларни модернизация қилиш учун бир марталик субсидия ажратишни йўлга қўйиш таклифи билдирилди. Бу орқали электр энергияси сарфи ва суғориш вақтини 60 фоизгача камайтиришга, пировард натижада маҳсулот таннархини пасайтиришга эришилади.

    Давлат раҳбари бу таклифларни маъқуллаб, уларни такомиллаштириш бўйича қўшимча кўрсатмалар берди.

    19.09.2024, 20:08   Изоҳ (0)   7240
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қишлоқ хўжалиги вазирлиги БМТнинг ёрдам пулидан қимматбаҳо машина сотиб олгани юзасидан изоҳ берди 

    06.09.2024, 20:24

    Қишлоқ хўжалиги вазирлиги қорамолларда юқумли касаллик тарқалгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди 

    11.09.2024, 15:36

    Қишлоқ хўжалигига бир ойда 77 млрд сўмлик зарар етказилди. Энг кўп қонунбузилиш — Қашқадарёда 

    12.09.2024, 14:20

    Саида Мирзиёева Туркиянинг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашув ўтказди

    19.09.2024, 19:22

    Тошкент супермаркетларида айрим маҳсулотлар нархи арзонлашди

    19.09.2024, 18:53

    Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси “Дўстлик” ордени билан мукофотланди

    19.09.2024, 18:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.